Трамп билан учрашган Тўқаев Путин ёнига боради

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев жорий йилнинг 11–12 ноябрь кунлари Россияга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Кремлга кўра, ташриф Россия Президенти Владимир Путин таклифига биноан амалга оширилади.

“Келиб чиқадиган музокаралар давомида Россия ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда янада ривожлантириш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинади”, дейилади хабарда. 

Шунингдек, сиёсатчилар минтақавий ва глобал кун тартибига оид масалаларни ҳам муҳокама қилади. Бир қатор “муҳим икки томонлама ҳужжатлар” имзоланиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Путин ва Тўқаевнинг Россия ва Қозоғистоннинг XXI Бутунжаҳон минтақалараро ҳамкорлик форуми иштирокчиларига видеоконференция шаклида қўшма мурожаати кутилмоқди. Форум 11–12 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Оролск шаҳрида бўлиб ўтади.

Охирги марта Президентлар 2025 йилнинг 10 октябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтган МДҲ саммитида учрашган эди. 

Путиннинг чорлови Қозоғистон раҳбари АҚШдан қайтганидан сўнг эълон қилинди. Бу ҳам бежизга эмас. Қайд этиш жоиз, Тўқаев АҚШдан улкан янгиликлар билан қайтди. Трамп ҳам Қозоғистон етакчисига Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига қараганда кўпроқ мулозамат қилди. Тўқаев у ерда “Иброҳим келишувлари”га қўшилда ва бу шахсан Оқ уй раҳбари томонидан олқишланди. Шу билан бирга, етакчилар Оқ уйда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга ҳам қўнгирқ қилиб гаплашди. Қолаверса, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва АҚШ Президенти Дональд Трамп ўртасида Оқ уйда бўлиб ўтган учрашув давомида 17 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги келишувлар имзолангани ва икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик янги босқичга кўтарилгани эълон қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг