Тожикистонликларга Россияга бормаслик тавсия этилди
Олам
−
10 Сентябрь
8172Тожикистон фуқароларига Россияга саёҳат қилишдан вақтинча воз кечиш тавсия этилади. Бу ҳақда республиканинг Москвадаги элчихонаси хабар берди.
Қайд этилишича, тавсиялар Россиянинг мамлакат ҳудудига кирувчи хорижликлар устидан назоратни кучайтириши билан боғлиқ.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги пайтларда Россияда хорижликларнинг мамлакатга киришини назорат қилиш билан боғлиқ бир қатор қонун лойиҳалари таклиф қилинмоқда. Хусусан, Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги 1 декабрдан давлат ҳудудига кирувчи мигрантларнинг биометрик маълумотларини олишни бошлашни таклиф қилган. Бундан ташқари, Россия Давлат Думасининг кенгайтирилган йиғилишида парламент қуйи палатаси раиси
Вячеслав Володин мамлакатга кирувчи паст малакали мигрантлар оилаларининг киришини тақиқлаш кераклигини маълум қилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг биринчи ярмида 17,1 минг Тожикистон фуқароси турли қоидабузарликлар сабабли Россия Федерациясидан чиқариб юборилгани хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига Россияга саёҳат қилишдан вақтинча воз кечишни тавсия қилганди.
LiveБарчаси