Россиядан 17 мингдан ортиқ тожикистонлик мигрант чиқариб юборилди
Олам
−
07 Август
5044Жорий йилнинг биринчи ярмида 17,1 минг Тожикистон фуқароси турли қоидабузарликлар сабабли Россия Федерациясидан чиқариб юборилган. Бу ҳақда “Asia Plus” хабар берди.
Тожикистон Меҳнат ва бандлик вазирининг ўринбосари Шаҳноза Нодирининг сўзларига кўра, бу даврда тожикистонликларга нисбатан 332,7 мингта маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги протоколлар тузилган. Чиқариб юборилишнинг асосий сабаби Россияда бўлиш қоидаларига риоя қилмаслик, шу жумладан, меҳнат патентининг амал қилиш муддати тугаши ва бошқа қоидабузарликлар ҳисобланади.
Қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакатдан деярли 387 минг киши Россияга ишлаш учун кетган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62,3 минг (15%) га кам.
“Қонунчилик чекловлари ҳар доим мавжуд бўлган ва нафақат Тожикистон, балки Россия Федерациясига визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган барча мамлакатлар фуқароларига ҳам тегишли. Шунингдек, тожикистонликлар “Крокус Сити”да теракт содир этганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Москвадаги фожиадан сўнг қонунчиликдаги чекловлар кучайтирилди”, дейди вазир ўринбосари.
Россия томонининг маълумотларига кўра, ҳозирда тожикистонликларнинг 600 мингдан ортиқ меҳнат патентлари амал қилади, бу уларнинг эгаларига Россияда ўз меҳнат фаолиятини муаммосиз давом эттиришга имкон беради.
LiveБарчаси