Россияга кираётган мигрантларнинг бармоқ изларини олиш бошланиши мумкин

Олам

image

1 декабрдан бошлаб Россияга кириш учун чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан биометрик маълумотларни тақдим этиш бўйича синов лойиҳаси ишга туширилиши мумкин. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги томонидан таклиф қилинди.

Қайд этилишича, тажриба икки босқичда ўтказилади. Аввалига бир нечта назорат-ўтказиш пунктларида – Шереметьево, Домодедово, Внуково, Жуковский аэропортларида, шунингдек, Оренбург вилоятидаги Маштаково автомобиль назорат-ўтказиш пунктида чегарани кесиб ўтаётган хорижликлар биометрик маълумотлари олинади. Иккинчи босқич барча сайёҳларга тааллуқлидир ва 2025 йил 30 июндан 2026 йил 30 июнгача давом этади.

Таклифга кўра, Россияга визасиз кириш учун барча чет элликлар махсус аризада биометрик маълумотларни олдиндан топширишлари ва ташриф мақсади ҳақидаги маълумотларини тақдим қилиши керак. Шунингдек, виза режимида Россияга борадиганлар саёҳат ҳужжатларини, шу жумладан фотосурат билан ариза шаклини бериши зарур.

Билдирилишича, ўзгартиришлар Беларусь фуқароларига, олти ёшга тўлмаган болаларга, дипломатларга, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик ходимларига, Россияда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналари ходимларига тааллуқли эмас. Агар тажриба муваффақиятли деб топилса, бу қоидалар доимий бўлиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда мигрантлар билан боғлиқ маълумотлар базаси кенгайтирилиши мумкинлиги хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрантлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made