Тожикистондан қарийб 20 кг “опий” моддасини олиб ўтган самарқандлик ушланди (видео)
3-саҳифа
−
30 Март 2023 5847 1 дақиқа
Самарқанд вилоятида яшовчи фуқаро Тожикистондан қарийб 20 кг “опий” гиёҳвандлик воситасини олиб ўтган пайтида қўлга тушди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, ўзбек-тожик давлат чегарасининг Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида 1997 йилда туғилган фуқаро ушланган. Ундан қўшни Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган 19 кг 799 грамм “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур фуқарога нисбатан Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 246- ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятида бир фуқаронинг уйидан Тожикистондан олиб келинган 6 кг 403 гр “опий” моддаси топилган эди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь