Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
Жамият
−
19 Май 12080 1 дақиқа
Бугун, 19 май куни Тожикистоннинг Хатлон вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ер қимирлаши Тошкент вақти билан 22:42 да юз берган. Магнитудаси 4,8, чуқурлиги 30 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 354 км жанубий-ғарбда жойлашган Хатлон вилояти. Координаталари: 38,08 даража шимолий кенглик, 69,14 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Узун туманида 2 балл, 104 км;
- Денов туманида 2 балл, 112 км;
- Шўрчи туманида 2 балл, 113 км;
- Сариосиё туманида 2 балл, 115 км;
- Олтинсой туманида 2 балл, 124 км.
Live
Барчаси