Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Local

−

image

Бугун, 19 май куни Тожикистоннинг Хатлон вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, ер қимирлаши Тошкент вақти билан 22:42 да юз берган. Магнитудаси 4,8, чуқурлиги 30 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 354 км жанубий-ғарбда жойлашган Хатлон  вилояти. Координаталари: 38,08 даража шимолий кенглик, 69,14 даража шарқий узунлик.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Узун туманида 2 балл, 104 км;
  • Денов туманида 2 балл, 112 км;
  • Шўрчи туманида 2 балл, 113 км;
  • Сариосиё туманида 2 балл, 115 км;
  • Олтинсой туманида 2 балл, 124 км.

Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends