Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Local
−
13:33 1481 1 minute
Бугун, 1 октябрь куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 13:17 да юз берган. Зилзила магнитудаси 4,3, чуқурлиги 10 километрни ташкил этган.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 333 километр шимолий-шарқда, Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида жойлашган. Унинг координаталари 41,39 даража шимолий кенглик ва 73,2 даража шарқий узунликни ташкил этган.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудининг айрим ҳудудларида 2 балл куч билан сезилган.
Хусусан:
- Хонобод туманида – 2 балл, 68 км;
- Қўрғонтепа туманида – 2 балл, 75 км;
- Пахтаобод туманида – 2 балл, 80 км;
- Жалақудуқ туманида – 2 балл, 88 км.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 сентябрь куни Қирғизистонда зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.