Тожикистонда навбатдаги президентлик сайлови муддати белгиланди
Олам
−
06 Август 2020
8349Бугун, 6 август куни Тожикистон парламенти палаталарининг қўшма мажлисида навбатдаги президентлик сайловлари қачон ўтказилиши бўйича қарор қабул қилинди.
Парламент қарорига билан Тожикистон президентлигига сайлов жорий йилнинг 11 октябрь куни ўтказилиши белгиланди.
Сессияни юқори палата раиси Рустам Имомали олиб борган.
Аввалги президентлик сайлови 2013 йилнинг 6 ноябрь куни ўтказилганди.
Бу сафар сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, Сўғд, Хатлон ва тоғли бадахшон вилояти ҳамда Душанбе шаҳри ўз номзодини илгари суриши мумкин.
Маълумот учун амалдаги Президенти Имомали Раҳмон 1994 йилдан бери узлуксиз мамлакатни бошқариб келяпти.
LiveБарчаси