Имомали Раҳмон Тожикистондаги президентлик сайловида ғалаба қозонди
Олам
−
12 Октябрь 2020
12096Тожикистонда ўтказилган президентлик сайловларининг дастлабки натижаси эълон қилинди. Унга кўра, сайловда амалдаги давлат раҳбари Имомали Раҳмон 90,92 фоиз овоз олиб, ғалаба қозонди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.
Қайд этиш керакки, Тожикистонда Президент 7 йилга сайланади. Эндиликда Имомали Раҳмон мамлакатни 2027 йилгача бошақаради.
Кеча, 11 октябрь куни ўтказилган сайловларда якуний явка 85,39 фоизни ташкил қилган.
Маълумот учун, Имомали Раҳмон Тожикистоннинг учинчи Президенти. У бу лавозимни 1994 йил 16 ноябрда эгаллаган. 1992 йил 27 ноябрдан 1994 йил 16 ноябргача Олий Кенгаш раиси ва амалда давлат раҳбари бўлган. Бу вақтда мамлакатда Президент лавозими бекор қилинган.
LiveБарчаси