Тожикистонда президентлик учун 5 номзод тасдиқланди

Олам

image

Кеча, 13 сентябрь куни Тожикистоннинг сайловлар ва референдумлар бўйича Марказий комиссияси йиғилишида президентлик учун 5 номзод расман рўйхатга олинди.

Тожикистон президентлиги учун амалдаги давлат раҳбари, Халқ демократик партияси етакчиси Имомали Раҳмон, Аграр партияси лидери Рустам Латифзода, Социалистик партия раҳбари Абҳалим Ғаффоров, Коммунистик партия етакчиси Мирож Абдуллоев ва Иқтисодий ислоҳот партияси лидери Рустам Раҳматзода номзод рўйхатга олинди.

Демократик партия вакили Саиджон Усмонзода номзодини тасдиқлаш масаласи бугун, 14 сентябрь куни ҳал бўлади.

Тожикистон Социал-демократик партияси мамлакатдаги президентлик сайловини бойкот қилишини эълон қилганди.

Маълумот учун, Тожикистонда навбатдаги президентлик сайлови 11 октябрь куни ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистонда сайлов

Баҳолаганлар

217

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг