Тожикистонда сайлов: Имомали Раҳмон яна президентликка даъвогар бўлди
Олам
−
26 Август 2020
7666Бугун, 26 август куни Тожикистоннинг амалдаги Президенти Имомали Раҳмон яна бир бор давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини илгари сурди. Унинг номзоди Тожикистоннинг Мустақил касаба уюшмалари федерацияси томонидан кўрсатилди. Бу ҳақда АП хабар берди.
Бугунгача Мустақил касаба уюшмалари федерацияси ва мавжуд 7 та сиёсий партиянинг 4 таси ўз номзодини кўрсатиб бўлди.
Аграр партия ўз етакчиси Рустам Латифзодани, Социалистик партия раиси Абдуҳалим Ғаффоровни, Демократик партия Саиджафар Усмонзодани ҳамда Иқтисодий ислоҳотлар партияси йўлбошчиси Рустам Раҳматзодани кўрсатди.
Сентябрь ойи бошида Коммунистик партия ва ҳукмрон Халқ-демократик партияси ҳам ўз етакчиларини президентликка номзод сифатида кўрсатишни режалаштирган.
Аммо Социал-демократик партия етакчиси Раҳматилло Зойиров номзодини мамлакат президентлигига кўрсатмасликка қарор қилди.
Маълумот учун, Тожикистонда президентлик сайловлари 11 ноябрь куни ўтказилади. Президент 7 йил муддатга сайланади.
Мамлакатнинг амалдаги Президенти Имомали Раҳмон 1994 йилдан бери узлуксиз давлатни бошқариб келяпти.
LiveБарчаси