Тожикистонда энди “ов“ “ев“ қўшимчалари билан тугайдиган фамилиялар бўлмайди

Олам

image

Тожикистонда янги туғилган чақалоқларнинг исмлари ва отасининг исмига славян қўшимчаларини ишлатишга қўйилган тақиқ республика парламенти қуйи палатаси депутатлари томонидан маъқулланди. Бу ҳақда бугун, 29 апрель куни парламентнинг матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжатга кўра, янги туғилган чақалоқларнинг фамилияларда “ов-ев“, отасининг исмида “ович-евич“ қўшимчалари ишлатилмайди. Ушбу талаб Тожикистонда истиқомат қилувчи этник озчиликларга нисбатан қўлланилмайди.

Адлия вазири Музаффар Ашуриён ушбу талаблар қонун кучга киргандан кейин туғилган болаларга нисбатан қўлланилишини тушунтирди. Унинг фикрича, тузатишлар “миллий номларнинг тикланиши“ учун зарурдир.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йил 21 мартда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон маданий илдизларга қайтишга ва миллий номларнинг ишлатилишига чақирди. Давлат раҳбари фамилиясини Раҳмоновдан Раҳмонга ўзгартиришга қарор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон

Баҳолаганлар

925

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг