Тожикистонда 1500 нафар фолбин ва сеҳргар ушланди
Олам
−
01 Ноябрь
4381Тожикистонда фолбинлик ва сеҳргарлик билан шуғулланган 1500 киши қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон топшириғига биноан ва Ички ишлар органлари томонидан кўрилган чоралар натижасида мамлакатда фолбинлик ва сеҳргарлик билан шуғулланган 1500 киши қўлга олинган, шунингдек, фанатизмда айбланган 5000 дан ортиқ “саводсиз мулла” ички ишлар органлари назоратига олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон Жиноят кодексига 240-модда (“Жодугарлик ва фол очиш”) қўшилганди. Унда маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида ушбу ҳаракат такрорланса, жиноят иши қўзғатилиши қайд этилган. Унга кўра, фолбинлар ҳисоб-китоб кўрсаткичининг 1500 дан 2000 бараваригача жарима ёки бир йилдан икки йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Кейинчалик Ички ишлар вазирлиги сеҳргар ва фолбинларнинг ўзларини жавобгарликка тортишдан ташқари, уларга мурожаат қилган фуқароларга нисбатан ҳам чора кўрилишини маълум қилган.
LiveБарчаси