Тожикистон ва Қирғизистонда ҳайит куни маълум қилинди

Олам

image

Ўзбекистоннинг қўшни икки давлати Тожикистон ва Қирғизистонда Рўза ҳайити куни шу йилнинг 21 апрель куни этиб белгиланди. Ҳар икки давлатда ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари фуқаролар дам олади.

Қирғизистонда бош муфтий Рамазон ҳайити 21 апрель куни бўлиши ҳақида маълумот берган.

Тожикистонда эса Марказий уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдуқодирзода Рамазон ҳайитининг санасини эълон қилган. Шунингдек, Уламолар кенгаши қарорига кўра, Рамазон ҳайити намозининг вақти мамлакат вақти билан 6:30 этиб белгиланган.

“Имом-хатиблар аҳолининг эътиборини муҳтожларга моддий ёрдам кўрсатишга қаратиши, байрам кунларида исрофгарчиликка йўл қўймаслик ҳақида айтиши ва бу борада бошқаларга ўрнак бўлишлари шарт”, дейилади Кенгаш хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб кутиб олиш, Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ҳилолни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ фаолият юритмоқда. Ушбу ишчи гуруҳ кузатиш натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашига тақдим этади. Рамазон ҳайитининг биринчи куни ҳақидаги маълумотлар Уламолар Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар қабул қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Қирғизистон ҳайит куни

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг