Тожикистон Президенти лайк учун одамларнинг таъқиб қилинишини қоралади
Олам
−
30 Октябрь
5298Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ҳуқуқ-тартибот ходимларини ижтимоий тармоқларда лайк босгани учун фуқароларни таъқиб қилиш амалиётини тўхтатишга чақирди. У бу ҳақда кеча, 29 октябрь куни Душанбеда юқори малакали ҳарбий кадрлар тайёрлаш давлат муассасасининг очилиш маросимида сўз очган.
Тожикистон раҳбари ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига мурожаат қилиб, улар фаолиятида салмоқли натижалар билан бир қаторда кўплаб камчиликлар ҳам борлигини таъкидлаган.
“Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлардаги лайк ва изоҳлар учун фуқароларга нисбатан асоссиз равишда жиноят ишлари қўзғатилмоқда, бу эса уларнинг асоссиз таъқиб қилинишига сабаб бўлмоқда”, деган Тожикистон етакчиси.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда баъзи фуқаролар тарқатилаётган материаллар ва видеоларга лайк босиб, бунинг оқибатида жуда катта қийинчиликларга дуч келаётганини далил сифатида қабул қилганини қўшимча қилган Раҳмон бу ҳаракатларга чек қўйиш кераклигини билдирган.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь