Тожикистон билан чегарадан эвакуация қилинган Қирғизистон аҳолиси уйларига қайтди
Олам
−
06 Июнь 2021
4220Аввалроқ Тожикистон билан чегарадаги можаро сабаб Қирғизистоннинг Ўш вилояти Чон-Олай туманида бешта қишлоқ аҳолиси эвакуация қилингани ҳақида хабар берилганди. Эвакуация қилинган фуқаролари доимий яшаш жойларига қайтиб келди. Бу ҳақда туман маъмурияти вакили маълум қилди.
“Ҳаммаси бўлиб 8 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинганди, шу кунгача 7 мингга яқин аҳоли ўз уйларига қайтди”, дейди у,
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 июнь куни Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Тожикистон билан давлат чегарасида вазият кескинлашганини маълум қилди. Шундан сўнг, Ўш вилояти Чон-Олай туманида бешта қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинди.
Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари Матбуот маркази Қирғизистон томони тарқатган баёнотнинг ҳақиқатга мос келмаслигини қайд этиб, уни рад этди.