Тожикистон АШҚдан олтита дрон тизимини сотиб олди
Олам
−
17:31 566 1 дақиқа
АҚШ Тожикистон Миллий гвардиясига республика чегаралари хавфсизлигини таъминлаш учун умумий қиймати 2,3 миллион долларлик олтита дрон тизимини топширди. Бу ҳақда АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 октябрь куни бўлиб ўтган дрон тизимларини топшириш маросимида АҚШнинг Тожикистондаги муваққат ишлар вакили Жоэл Ортес ва Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари генерал-майор Баҳриддин Азаматзода иштирок этган.
Дрон тизими – бу нафақат учувчисиз учиш аппаратининг ўзини, балки ердаги бошқарув станцияси, алоқа каналлари, учириш ва қўндириш ускуналари ҳамда дастурий таъминотни ўз ичига олган комплекс.
Элчихонанинг билдиришича, ушбу дрон тизимлари Тожикистон Миллий гвардиясига аксилтеррор операцияларини қўллаб-қувватлаш мақсадида узлуксиз мониторинг олиб бориш имконини беради.
“Ушбу ускуна шунчаки ресурсларни топширишдан кўпроқ нарсани англатади. У мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни кўп йиллар давомида ифодалаб келган ишонч, шериклик ва умумий мақсадларни акс эттиради”, дейди маросимда Ортес.
Хабарда, шунингдек, Америка бизнес ҳамжамияти Тожикистонга дрон тизимларидан фойдаланиш ва уларнинг самарадорлигини оширишда ёрдам бериш учун маҳсулот ва хизматлар тақдим этишга тайёрлиги қайд этилган. Дипломатик миссия маълумотларига кўра, 1992 йилдан бери АҚШ Тожикистонга хавфсизлик соҳасида 600 миллион доллардан ортиқ ёрдам кўрсатган.
Live
БарчасиСергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь