Тожикистон чегарадаги кескинлик бўйича Қирғизистонга жавоб қайтарди

Олам

image
0:00
0:00
download
Қирғиз-тожик можароси Путин эмас, Мирзиёевнинг аралашуви билан барҳам топгани айтилди north_east

Қирғиз-тожик можароси Путин эмас, Мирзиёевнинг аралашуви билан барҳам топгани айтилди

Аввалроқ Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида вазият кескинлашганини ҳақида хабар берган эдик. Бунда Қирғизистон томони илгари эришилган битимга қарамай, Тожикистон ҳарбий хизматчилари келишувни бузганини даъво қилганди. 

Унга кўра, тожик томони бугун, 4 июнь куни Қирғизистоннинг Ўш вилояти Чон-Олай тумани “Унжу-Булак” давлат чегарасининг таърифланмаган қисмида ҳарбий контейнер ўрнатган.

Бунга жавобан, Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари Матбуот маркази Қирғизистон томони тарқатган баёнотнинг ҳақиқатга мос келмаслигини қайд этиб, уни рад этган.

Тожикистон томони вазиятга қуйидагича изоҳ берди:

“Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги 986,7 км масофадаги давлат чегарасининг 519, 9 км узунликдаги қисми ҳукуматлараро комиссия томонидан делимитация ва демаркация қилиш орқали белгиланган. Ушбу ҳудудда белгиланмай қолган участкалардан бири — Шатти довони.

Томонлар ушбу қисмда давлат чегарасини кесиб ўтиш чизиғини аниқлаш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олган ва ўз таклифларини тақдим этади. Ҳукуматлараро комиссия доирасидаги келишувга биноан, алоҳида чегара пунктлари тавсифланган.

Шу муносабат билан, айни пайтда Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегарачи отрядлари тожик-қирғиз давлат чегарасининг келишилган ўтиш чизиғи бўйлаб ҳимоя ишларини олиб бормоқда.

Ўзаро келишувга биноан, чегара постини ўрнатиш амалга ошириляпти. Бошқа томондан, Карамик довони қисмида Қирғизистон Республикасининг тегишли инфратузилмага эга бўлган чегара пости ташкил этилган.

Ушбу жойлашув делимитация, демаркация ва уни қонуний рўйхатдан ўтказиш жараёни тугагунига қадар икки қўшни давлат чегарасини ҳимоя қилишда асосий вазифани таъминлайди”.

Қайд этилишича, Тожикистон томони делимитация ва демаркация жараёнини тез кунларда якунлаш учун икки томоннинг топографик ишчи гуруҳларига ушбу қисмда давлат чегарасининг ўтиш чизиғини тавсифлаш ишларини давом эттириш бўйича кўрсатма бериш борасида таклиф берган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 апрель куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти Кўк-Тош қишлоғи яқинидаги “Головной” сув олиш жойидаги давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмида икки мамлакат маҳаллий аҳолиси ўртасида тўқнашув содир бўлди. 29 апрелда Қирғизистон ва Тожикистон хавфсизлик кучлари ўртасида қуролли тўқнашувга айланди. Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен ва Лайлак туманларида отишмалар 30 апрель ва 1 май кунлари давом этди. 

1 май куни томонлар отишмани тўлиқ тўхтатиш ва чегарадан кучларни олиб чиқиб кетиш тўғрисида келишиб олишга муваффақ бўлди. Худди шу куни тожикистонлик ҳарбийлар Қирғизистон ҳудудидан чиқиб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг