Тожик-қирғиз чегарасидаги вазият: Қирғизистон 5 та қишлоқ аҳолисини эвакуация қилди
Олам
−
05 Июнь 2021
46500Қирғизистоннинг Ўш вилояти Чон-Олай туманида бешта қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинди. Бунга тожик-қирғиз чегарасидаги кескинлик сабаб бўлди. Биргина Жекенди қишлоғининг 8 мингга яқин аҳолиси ўз уйларини тарк этган, деб хабар бермоқда “24.kg” ахборот агентлиги.
“Баъзи фуқаролар аллақачон Дараут-Қўрғон қишлоғига етиб келган. Уларнинг барчаси маҳаллий аҳолининг уйларида жойлашган. Эвакуация қилинганларни жойлаштириш учун спорт заллари ва ижтимоий иншоотлар аллақачон тайёрлаб қўйилган, аммо ҳозиргача у ерда ҳеч ким йўқ”, дейилган хабарда.
Таъкидланишича, Чон-Олай туманида ҳозирча вазият барқарор. Можаро авжига чиққан тақдирда хавфсизликни таъминлаш мақсадида аҳоли эвакуация қилинаётгани айтилган.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Республикаси ҳарбий хизматчилари 4 июнь куни соат 03:00 да Қирғизистон Республикаси ҳудудига 1000 метр чуқурликдан кириб, Ўш вилояти Чон-Олай тумани “Унжу-Булак” давлат чегарасининг таърифланмаган қисмида контейнер ўрнатганди.
Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари Матбуот маркази Қирғизистон томони тарқатган баёнотнинг ҳақиқатга мос келмаслигини қайд этиб, уни рад этганди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 28 апрель куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти Кўк-Тош қишлоғи яқинидаги “Головной” сув олиш жойидаги давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмида икки мамлакат маҳаллий аҳолиси ўртасида тўқнашув содир бўлди. 29 апрелда Қирғизистон ва Тожикистон хавфсизлик кучлари ўртасида қуролли тўқнашувга айланди. Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен ва Лайлак туманларида отишмалар 30 апрель ва 1 май кунлари давом этди.
1 май куни томонлар сулҳни тўлиқ тўхтатиш ва чегарадан кучларни олиб чиқиб кетиш тўғрисида келишиб олишга муваффақ бўлди. Худди шу куни тожикистонлик ҳарбийлар Қирғизистон ҳудудидан чиқиб кетди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь