Тойлоқ тумани прокурори коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Абдухолиқов Фарҳод Мусинович коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

"Бош прокуратура раҳбарияти ва жамоаси Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Абдухоликов Фарход Мусиновичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади", дея ҳамдардлик билдирган.

Фарҳод Абдуҳолиқов 1962 йилда туғилган. У бир ҳафта олдин коронавирусга чалинган ва бугун, 1 август куни вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳақда ҳозирча маълумот бермади. Расмий эълон қилинган ўлим ҳолатлари 145 тага етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

494

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг