Тойлоқ тумани ҳам кириш ва чиқиш учун ёпилди
Жамият
−
24 Апрель 2020
15274Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши чора сифатида бугун, 24 апрелдан Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманига кириш ва чиқиш чекланди. Бу ҳақда “Zarnews” хабар берди.
“Коронавирус пандемиясига қарши курашишга қаратилган карантин тадбирларини самарали ташкил этиш мақсадида 2020 йил 24 апрель куни соат 06:00 дан бошлаб Тойлоқ туманига кириш ва чиқиш чекланади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугунгача Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказлари ҳамда баъзи туманлар коронавирус сабаб кириш ва чиқиш учун ёпилган.
Маълумот учун, Жомбой, Самарқанд ва Ургут туманлари билан чегарадош бўлган Тойлоқ туманида 200 мингдан кўпроқ одам истиқомат қилади.