Тошкент вилоятидаги тўрт шаҳар ва бир туманда “ўзини яккалаш режими” жорий қилинди
Жамият
−
14 Апрель 2020
13473Ўзбекистонда Тошкент, Нукус шаҳарлари вилоятлар марказларида жорий этилган чекловлар яна тўрт шаҳар ва бир туманда татбиқ этилади. Бу ҳақда Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси ва Махсус штабнинг қўшма қарорида белгиланган.
“Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида жорий этилган коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чекловлар Тошкент вилоятининг Чирчиқ, Олмалиқ, Бекобод, Янгийўл шаҳарлари, Чиноз туманига нисбатан ҳам татбиқ этилади”, дейилган қарорда.
Маълумот ўрнида, Республика махсус комиссиясининг март ойи охиридаги қарори билан автомобилларда ҳаракатланишига чекловлар ўрнатилганди. Фақатгина маълум автомобиллар рухсатномасиз ҳаракатланишига рухсат берилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача касаллик юқтирганлар 1113 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 99 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган. Мавжуд беморлар сони 1010 кишини ташкил этмоқда.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси