Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 100 нафарга яқинлашди

Жамият

image

Бугун 14 апрель куни Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган 10 нафар бемор буткул соғайди. Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди

Таъкидланишича, соғайганлар Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди. Маълум қилинишича, уларда 2 нафари Туркиядан Тошкентга чартер рейс билан келган.

"Соғайган беморларнинг 3 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Улардан 6 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафари Самарқанд вилоятидан. Беморлардан икки нафари жорий йил 28 март куни чартер рейс орқали Туркиядан Тошкентга келган. Қолган саккиз нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 62 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда." дейилади хабарда.

Айни пайтда қадар мамлакатда бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 99 нафар бемор тўлиқ соғайди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг