“Тошшаҳартрансхизмат”: “Чинни бозори” олдида содир бўлган ЙТҲ юз бермасдан олдин автобус ҳайдовчиси ҳушини йўқотган

Жамият

image

Аввалроқ хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 3 май куни соат 14:30да Тошкент шаҳрида жойлашган “Чинни бозори” савдо мажмуаси олдидаги автобус бекатида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги 18-автобус саройи тасарруфидаги 147-йўналишда қатновчи “Мерседес-Бенц” русумли автобус иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати махсус баёнот берди.
 
Аникланишича, 147-йўналишда қатновчи “Мерседес-Бенц” русумли автобус ҳайдовчиси М.Тожибоев транспорт воситасини бекатга келиб тўхтатган. Шундан кейин автобус номаълум сабаб билан ҳаракатланиб, олдинда турган “Исузу” га урилган ва бекатдаги аёл ва қизни босиб кетган ва ғилдираклар ариққа тушгандан кейингина ҳаракатдан тўхтаган.

Дастлабки хулосага кўра 20 йиллик тажрибага эга, 54 ёшли ҳайдовчи М. Тожибоев бекатга келган вақтда саломатлиги ёмонлашиб, хушини йўқотган. Автобус автомат бошқарувда бўлгани ҳолда ҳайдовчи тўхташ педалини босиб турган ва ўзини билмай қолгач, транспорт воситаси ҳаракатланиб кетган ва юқоридаги ҳолат содир бўлган.

Суриштирувлардан маълум бўлишича ҳайдовчи кунора иш режимида ишлаб келган. У 2 май куни тўлиқ дам олган. М. Тожибоев йўналишга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтказилганда соғлигидан шикоят қилмаган. Шифокор ҳам унинг саломатлиги юзасидан ҳеч қандай салбий ҳолатни аниқламаган.

Айни дамда ҳайдовчи касалхонада шифокорлар назоратида хушсиз ҳолатда.

Воқе юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда. Ушбу нохуш воқеа юзасидан тўлиқ тафсилотлар ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг