Тошкентнинг янги тумани бўйича ер солиғи учун зоналар белгиланди

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокими томонидан “Янгиҳаёт туманининг ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 158-сон қарор қабул қилинди.

Қарор билан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди:

•    Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани ҳудудининг ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси;
•    Янгиҳаёт туманида ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларини аниқлаш.

Қабул қилинган қарор муносабати билан Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар ДСБ ва Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасига бир ой муддатда:

•    Тошкент шаҳар ҳокимининг “Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 162-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф тақдим этиш;
•    мазкур Қарор қабул қилиниши муносабати билан ҳужжатларга белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ ер Янгиҳаёт

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг