Тошкентнинг айрим жойлари газсиз қолади

Жамият

image

Жорий йилнинг 5 март кунидан 6 март кунига қадар Тошкент шаҳри Яшнобод ва Миробод туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазпойтахт” хабар берди. 

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасидан ўтувчи ўрта босимли газ қувуридаги газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш мақсадида Яшнобод ва Миробод туманларининг айрим ҳудудларида 5 март 12:00 дан 6 март 08:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Хусусан, Яшнобод тумани “Обишер” МФЙдаги 16 та кўп қаватли уй ва 370 та ерли хонадон, “Ассалом соҳил”даги 20 та кўп қаватли уй, “М. Ашрафий” МФЙдаги 120 та ерли хонадонда газ таъминоти тўхтатилади.

Миробод туманида эса “Қорасув” МФЙдаги 38 та кўп қаватли уй, “Тонг юлдузи” МФЙдаги 14 та кўп қаватли уй ва 125 та ерли хонадонда газ вақтинча ўчирилади.

Шунингдек, Миробод туманидаги “Олтинкўл”, “Фурқат” ва “Янги замон” МФЙларида босим пасайиши эҳтимоли мавжуд.

“Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида номаълум экскаватор томонидан олиб борилган ер қазиш ишларини бажариш вақтида газ қувурига шикаст етказилгани сабаб 28 мингдан ошиқ аҳоли газсиз қолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Яшнобод газ таъминоти Миробод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг