Тошкентнинг 4 та туманида аҳоли вақтинча сувсиз қолади

Жамият

image

Жорий йилнинг 23 июль куни соат 09:00 дан 24 июль соат 21:00 гача Сергели тумани ТХАЙ ва КХАЙ оралиғидаги ичимлик сув қувурларини кўчириб ўтказиш ишлари олиб борилиши муносабати билан бир неча манзилгоҳларда вақтинча сув таъминотида узилишлар кузатилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ маълум қилди.

Сув таъминотисиз қоладиган ҳудудлар:

Сергели тумани бўйича:

- “Олтин водий” МФЙ;
- “Қумариқ” МФЙ;
- “Нўғойқўрғон” МФЙ;
- “Жунариқ” МФЙ;
- “Юқори Дархон” МФЙ;
- “Янгидархон” МФЙ;
- 3-Аэропорт; 
- Сергели деҳқон бозори;
- Сергели машина бозори.

Янгихаёт тумани бўйича:

- “Янги Чоштепа” МФЙ;
- “Софдил” МФЙ;
- “Ал-Фарғоний” МФЙ;
-“Виқор” МФЙ;
- “Чоштепа” МФЙ;
- “Йўлдош” МФЙ.

Чилонзор тумани бўйича:

- “Гавҳар” МФЙ;
- “Катта Дўмбиробод” МФЙ;
- “Катта Чилонзор-1” МФЙ;
- “Катта Чилонзор-2” МФЙ;
- “Катта Чилонзор” МФЙ;
- “Наққошлик” МФЙ.

Яккасарой тумани бўйича:

- “Яккасарой” МФЙ;
- “Мерос” МФЙ; 
- “Муқимий” МФЙ;
- “Тўқимачи” МФЙ; 
- “Дилбулоқ” МФЙ;
- “Муҳандислар” МФЙ;

Шу жумладан “Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ хизмат кўрсатадиган айрим ҳудудларда ҳам ичимлик суви таъминотида вақтинча узилишлар юзага келиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

сув

Баҳолаганлар

350

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг