Тошкентга учиб келиши керак бўлган самолёт қушлар билан тўқнашди
Олам
−
12 Сентябрь 14037 1 дақиқа
Бугун, 12 сентябрь куни Россиянинг Иркутск шаҳридан Ўзбекистон пойтахти Тошкентга учиши керак бўлган самолёт қушлар билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Шарқий Сибир Транспорт прокуратураси маълум қилди.
“Бугун, 2025 йил, 12 сентябрь, маҳаллий вақт билан соат 07:40 да Иркутск аэропортида авиация ҳодисаси юз берди.
Иркутск-Тошкент йўналиши бўйича 2719-сонли рейсини амалга ошираётган “Урал ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг А-319 самолёти учиш-қўниш йўлагида парвоз пайтида двигателга қушлар кириб қолгани сабабли самолёт командирининг қарори билан учиш аэропортига қайтди”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, самолёт бортида 6 нафар экипаж аъзоси ва 91 нафар йўловчи бўлган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади, самолёт шикастланмаган. Байкал-Ангара транспорт прокуратураси парвозлар хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан текширув бошлаган.
Live
Барчаси