Тошкентдан Урганчга поездда бориш вақти 7 соатга қисқаради

Жамият

image

2025 йилда Гурлан туманида янги темирйўл вокзали қурилади. Бу ҳақда бугун, 2 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Шунингдек, Ҳазораспдаги вокзал реконструкция қилиниши айтилди. Тадбиркорлар билан биргаликда Хоразмга бу йил 80 та, 2026 йилда яна 20 та замонавий автобус ва 50 та микроавтобус олиб келиниши, Қўшкўпир, Хонқа, Янгибозор, Хива шаҳрида 4 та янги автостанция қурилиши, йил якунигача 10 та янги замонавий троллейбус харид қилиниши белгиланди.

Бундан ташқари, 2026 йилда 6 та тезюрар электропоезд олиб келинади. Бу эса Тошкентдан Урганчга етиб келиш вақтини 14 соатдан 7 соатга, Бухородан Хивагача эса 6 соатдан 3 соатга қисқартиради.

Йиғилишда “Бухоро-Хива” темирйўлини электрлаштириш якунлангани, натижада йўловчи ташиш 500 мингдан 3,3 миллионга, юк ташиш 1,1 миллион тоннадан 5,8 миллион тоннага етиши айтилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хива шаҳрида маъмурий бинолар қурилиб, барча давлат ташкилотлари шу ерга кўчирилиши айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Урганч Гурлан темирйўл вокзали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг