Тошкентдан Орловдаги ўзбекистонлик мигрантлар урушга чақирилгани бўйича муносабат бидирилди

Олам

image

Орлов вилоятида вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланаётганлар сафарбарликка жалб қилинаётгани, уларга чақирув қоғози юборилгани ва урушга жалб қилинаётгани ҳолати Ўзбекистон Республикасии Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда агентликнинг Telegram-каналида хабар берилди. 

“Россия Федерациясининг Орлов вилоятида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини сафарбарликка жалб қилиш учун чақирувлар келгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар муносабати билан, мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан назоратга олинди ва ташкилот раҳбарияти ҳамда фуқаролар билан алоқа ўрнатилиб, воқеа жойига йўл олинди”, дейилади расмий хабарда.

Қайд этилишича, ўрганишлар натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларидан ҳарбий ҳаракатларга аралашмасликни, низоли ҳудудларга бормасликни ҳамда бундай ҳолатларга дуч келса, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва бошқа ваколатли ташкилотлага мурожаат қилишни сўраган. 

Эслатиб ўтамиз, Орловдаги “ЭкоСити” акциядорлик жамияти чиқиндиларни қайта ишлаш корхонаси ходимлари сафарбарлик учун чақирув олишди. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар орасида 50 киши бўлиб, уларнинг ярми Ўзбекистон фуқароларидир. Ушбу даҳшатли факт ҳақида корхона раҳбари Юрий Парахин маълум қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

сафарбарлик

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг