Тошкентдаги тунука билан ўралган мактаб ҳудуди аввалги ҳолига қайтарилди
Жамият
−
01 август 2905 1 дақиқа
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 271-мактаб ҳудудида ўрганиш ўтказилди. Натижада тунука билан ўралган ер майдони аввалги ҳолатига қайтарилди.
Жорий йилнинг 31 июль куни Юнусобод туманида болалар майдончалари ва спорт ўйингоҳлари ҳудудларидаги қурилиш ҳолатлари ўрганилган. Хусусан, Амир Темур Шоҳ кўчаси, 41-уй манзилида жойлашган 271-сонли мактаб ҳудудидаги объект кўздан кечирилган.

Ўрганишлар давомида мактаб ҳудудидаги ер участкаси ҳамда бино-иншоотлар амалдаги ҳужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказилгани, ҳудудда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони ёки ноқонуний қурилмалар мавжуд эмаслиги аниқланди.

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик битими ва ижара шартномаси асосида “ASIAN SCHOOL” МЧЖга 4 минг квадрат метр ер майдони ижарага берилгани маълум бўлган.

Ўрганиш якунларига кўра, тунука билан ўралган ҳудуд демонтаж қилиниб, ер участкаси аввалги ҳолатига қайтарилган.
Live
Барчаси