Тошкентдаги “роддом”да шифокорлар ёрдам бермагани учун чақалоқ ўлик туғилгани айтилмоқда
3-саҳифа
−
23 Ноябрь
16862QALAMPIR.UZ’га Чилонзор тумани Қатортол мавзесидаги 7-сон туғуруқ комплексида шифокорлар эътиборсизлиги оқибатида юраги соғлом ураётган бола ўлик туғилгани ҳақида мурожаат келиб тушди.
“19 ноябрь куни келинимдан сув кетиб қолди. “Роддом”га келганимизда ҳеч қандай ёрдам беришмади. Ёрдам беринглар десак, нимага ваҳима қиляпсизлар деб бизни уришиб беришди. Орадан бир кун ўтганидан кейин ҳомиладор келинимни текшириб, келин ҳам, чақалоқ ҳам яхши эканини айтишди. Сув кетишига қарамасдан туғиши учун ҳеч нарса қилишмади. Нега эканини билмайман, келинимга туғишидан олдин “Цефтриаксон” уколини ҳам қилишган“, дейди мурожаатчи.
Келиннинг яқинларига кўра, аёл туғуруқ даврига қадар доимий шифокорлар назоратида бўлган. Болада қандайдир нуқсон борлиги айтилмаган.
“Келинимиз соғлом эди. Бола ҳам яхшилигини айтишганди. “Роддом”даги шифокорларнинг беэътиборлиги сабабли бола ўлик туғилди”, дейди мурожаатчи.
Ҳозиргача ҳолат юзасидан ССВ расмий ахборот бермаган.
Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал, 21 ноябрь куни Бўкада ҳомиладор аёл туғуруқхонада вафот этган эди.