Тошкентдаги мушуклар қабристони масаласига ойдинлик киритилди
Жамият
−
26 Июль 2022
12507Аввалроқ, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани “Хушнуд” МФЙ Висол кўчасидаги ариққа 30 дан ортиқ мушукларнинг жасадлари ҳамда уларнинг шилиб олинган терилари ташлаб юборилгани ҳақида хабар берган экан. Мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги Матбуот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, тасвирлардаги ҳайвон жасадлари ва терилари қўйларнинг қолдиқлари бўлиб, маҳалла фуқаролари томонидан сўйилиб, ариққа оқизиб юборилган.
Мазкур ҳолатдан хабар топилгач, туман ободонлаштириш бўлими ходимлари томонидан ариқ тозаланиб, фуқароларга бундай ҳолатни такрорламаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган.
“Бундай ҳолатларнинг келиб чиқиши экология ва инсон саломатлигига зарар эканлигини инобатга олиб, фуқароларимиздан атроф-муҳит тозалигига беэътибор бўлмасликларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси