Тошкентда ҳам мушуклар “қабристони” топилгани айтилмоқда
3-саҳифа
−
26 Июль 2022
10804Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани “Хушнуд” МФЙ Висол кўчасидаги ариққа 30 дан ортиқ мушукларнинг жасадлари ҳамда уларнинг шилиб олинган терилари ташлаб юборилган. Бу ҳақда “ekologuz” Telegram-каналида хабар берилди.
“Ариқ назоратсиз қолиб кетгани боис исталган одам чиқиндисини ташлаб кетадиган бўлди. Маҳалла ва бошқа тегишли ташкилотларнинг ариқ чиқиндихона бўлиб бораётгани билан иши йўқ. Бугун ариқ олдидан ўтар эканман у ердаги ҳолатни кўриб қўрқиб кетдим. Ариқнинг ҳозирги аҳволи санитария ва экология талабларига жавоб бермайди. Бизга номаълум бўлган шахслар томонидан 30 дан ортиқ мушукларнинг жасадлари, шилиб олинган терилари ҳамда елим халталарга солинган ичак чавоқлари ташлаб кетилган”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Нукус шаҳри яқинидаги маиший чиқиндилар полигонидан 100 дан ортиқ ит ва мушукларнинг жасади топилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь