Тошкентдаги мудҳиш ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
21 Январь 2021 7262 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу хабарлар бўйича маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 19 январь куни тахминан соат 21:30 да Юзрабод ва Козева кўчалари кесишмасида иккита транспорт воситаси – 23 ёшли Исломбек Д. бошқарувидаги Damas (давлат рақами 10 Y 702 CA) ҳамда ишончнома асосида 29 ёшли Бухоро вилоятида яшовчи Бекзод Р. бошқарувида бўлган ВАЗ-2115 (давлат рақами 10 E 017 NA) русумли автомобиллар тўқнашуви рўй берган.
ЙТҲ сабабли ВАЗ-2115 русумли автомобиль йўловчилари – 18 ёшли бухорлик Д.Б. ва 19 ёшли М.Ж. олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Бундан ташқари, ВАЗ-2115 ҳайдовчиси ва йўловчи 27 ёшли Бухоро вилоятида яшовчи Шаҳризод Ш. бадан шикастлари билан шифохонага етказилган.
ЙТҲнинг тахминий сабаби сифатида Damas ҳайдовчиси бурилиш вақтида тўғри йўлдан ҳаракатланиб келаётган ВАЗ-2115 автомобилига йўл бермагани келтирилмоқда. Натижада ВАЗ-2115 бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.
Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш қоидаларини бузиш) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель