Тошкентдаги мактабларда “сариқ касал”га чалиниш ҳолатлари аниқланди
Жамият
−
04 Декабрь
1832Тошкент шаҳридаги 214- ва 65-мактабларда вирусли гепатит билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бошқарманинг Миробод туман бўлими мутахассислари томонидан умумий ўрта таълим мактабларида вирусли гепатит А касаллиги аниқлангани сабабли эпидемиологик суриштирув ҳамда санитария назорати ўтказилган.
Назорат давомида:
- ўқувчилар ва ишчи ходимларнинг ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтганлик хулосалари;
- шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш тартиби;
- мактаб биносида, синф хоналарда жорий тозалик ишларининг олиб борилиши, жиҳозларнинг созлиги;
- иситиш тизимлари ёқилиб фойдаланишга топширилганлиги;
- ҳожатхоналарда гигиена қоидаларига риоя қилинганлиги ҳамда қўл ювиш мосламалари ва оқава сув тизимининг соз ҳолатдалиги тўлиқ ўрганилиб, текширув ўтказилган.
Текширувлар натижасида, мактабнинг санитария ҳолати талабга жавоб бермаслиги маълум бўлганидан сўнг, аниқланган камчиликлар юзасидан мактаб раҳбарига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида хавфли вирус тарқалаётгани, баъзида касаллик пневмония билан мураккаблашаётгани ва вирус кўпинча болаларга таъсир қилиб, уларда пневмонияга олиб келаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо ҳолат юзасидан Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси муносабат билдириб, бундай хабарлар асоссиз эканини маълум қилган.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь