Тошкентдаги мактабда ёнғин чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 13 октябрь куни Тошкент шаҳридаги 208-мактаб ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, соат 17:23 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 112 тизими орқали Мирзо Улуғбек тумани, “Шукур Бурҳонов”, МФЙ Дониёр кўчасида жойлашган 208-мактаб ҳудудидаги таъмирланаётган бўш бинонинг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.

Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 17:28 да етиб бориб, ёнғин соат 17:39 да қуршаб олинган ҳамда соат 17:42 да бартараф этилган.

“Ёнғин вақтида мактаб ходимлари ва ўқувчилар бўлмаган. Ҳодисанинг сабаби таъмирлаш ишлари вақтида ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этмаганликдан дея тахмин қилинмоқда, зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Жондор туманида янги қурилган клиника ёниб кетган эди.  Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг