Бухорода янги клиника ёниб кетди
3-саҳифа
−
30 Сентябрь 11004 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг Жондор туманида янги клиника ёнаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, бугун, 30 сентябрь соат 19:17 да Жондор тумани “Шўробод” МФЙ Янгиҳаёт қишлоғида жойлашган, ҳозирда иш фаолиятида бўлмаган 3 қаватли бинода ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:20 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 19:30 да ўраб олинган ва соат 20:55 да ўчирилган.
Билдирилишича, ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Йўлдош 11-даҳасида жойлашган ёғочдан қурилган хонадонлардан бири ёниб кетган эди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар бўлмаган.
Live
Барчаси