Тошкентдаги маҳаллаларда яна бир маҳсулот савдосига рухсат берилди

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда қулупнай савдосини ташкил қилишга рухсат берилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Баҳорги неъматлар етилмоқда. Ҳозир айни қулупнай мавсуми бошланди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳрининг барча маҳаллаларида қулупнай савдосини ташкил қилишга рухсат берилади”, дейилган хабарда.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрига қулупнай олиб кирувчилар ва уларнинг транспорт воситаларига шароит яратилади.

Аввалроқ, пойтахтдаги маҳаллаларда мавсумий ноозиқ-овқат маҳсулотларининг кўчма бозорини ташкил қилишга рухсат берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин қулупнай

Баҳолаганлар

295

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг