Тадбиркорларга сайёр буюм бозорлар ташкил қилишга рухсат берилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида аҳолининг мавсумий буюмларга талабини қондириш учун тадбиркорларга сайёр бозорлар ташкил этишга рухсат берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида қайд этилган.

“Карантин сабаб барча буюм бозорлари фаолияти тўхтаганлиги боис аҳолининг кийим-кечак, маиший техника ва шу сингари қатор бошқа товарларга бўлган эҳтиёжи интернет дўконлари орқали қисман қаноатлантирилаётган эди.

Кунлар тобора исиб бораяпти. Бу паллада одатда томорқада ишлар авж олади. Ва экин ишларини олиб бориш учун уруғлик ва кўчатлардан ташқари хўжалик моллари ҳам керак бўлади. 

Бундан ташқари одатда баҳорнинг ўрталарида кўпчиликда янги мавсум учун либослар, уст-бошга эҳтиёж бўлиши табиий”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Карантин даврида барча буюм бозорлари ишламаётганлиги сабабли, аҳолининг мазкур йўналишдаги талаб ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, тадбиркорларга махсус тижорат автомашиналаридан фойдаланиш шарти билан мавсумий товарларнинг сайёр бозорини ташкил этишга рухсат берилди. 

Шундай сайёр савдо нуқталарини ташкил этишни истаган тадбиркорлардан ушбу фаолият учун санитария-гигиена талабларини таъминлаганлари ҳолда махсус тижорат машиналарини ташкил этишлари ва савдо жараёнида ҳам бу турдаги фаолият учун махсус ишчи гуруҳлар томонидан ишлаб чиқилган тавсияларга амал қилишлари талаб этилади. 

Мазкур тижорат машиналаридаги савдо қачон, қайси манзилларда ишлаши бўйича туман ҳокимликлари аҳолини мунтазам хабардор этиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин сайёр бозор

Баҳолаганлар

446

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made