Тошкентдаги маҳаллаларда яна бир маҳсулот савдосига рухсат берилди
Local
−
20 April 2020 13435 1 minute
Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда қулупнай савдосини ташкил қилишга рухсат берилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Баҳорги неъматлар етилмоқда. Ҳозир айни қулупнай мавсуми бошланди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳрининг барча маҳаллаларида қулупнай савдосини ташкил қилишга рухсат берилади”, дейилган хабарда.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрига қулупнай олиб кирувчилар ва уларнинг транспорт воситаларига шароит яратилади.
Аввалроқ, пойтахтдаги маҳаллаларда мавсумий ноозиқ-овқат маҳсулотларининг кўчма бозорини ташкил қилишга рухсат берилганди.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August