Тошкентда электр кабель ўтказиш учун йўл ёпилади
Жамият
−
10 Ноябрь
4069Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлашни яхшилаш мақсадида Яккасарой туманининг Бобур кўчаси бўйлаб 110 киловаттли юқори кучланишли ерости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш бўйича кейинги ишлар учун йўл қопламасини демонтаж қилиш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” матбуот хизмати хабар берди.
Шу сабабли бугун, 10 ноябрь куни кеч соат 00:00 дан 11 ноябрь куни соат 22:00 га қадар Бобур кўчасининг Сеул кўчаси билан кесишмасидан Баҳодир кўчасигача бўлган қисмида бир томондан автомобиллар ҳаракати чекланади.
Хабарда юзага келиши мумкин тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўприги остидан ўтувчи қисмида қувур алмаштириш ишлари олиб борилиши сабабли айрим йўл қисмлари вақтинчалик ёпилиши хабар қилинганди.