Тошкентда айрим йўллар ёпилади
Жамият
−
09 Ноябрь 2024
4241Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўприги остидан ўтувчи қисмида қувур алмаштириш ишлари олиб борилиши сабабли айрим йўл қисмлари вақтинчалик ёпилaди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
- Унга кўра, Ашхобод боғидан Тошкент тиббиёт академиясига йўналишидаги йўл қисми – 9 ноябрь соат 23:00 дан 10 ноябрь соат 07:00 гача;
- Тошкент тиббиёт академиясидан Ашхобод боғига йўналишидаги йўл қисми – 10 ноябрь соат 23:00 дан 11 ноябрь соат 07:00 гача.
Ҳокимлик мазкур вақт давомида йўл ҳаракати иштирокчиларига муқобил йўллардан фойдаланишни тавсия қилган.
LiveБарчаси
Тренддагилар

Ўзбекистоннинг энг иссиқ вилоятини қор қоплади
62828
27 Март

Ҳайит байрами 30 март куни нишонланади. Тожикистонда!
54972
25 Март

Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
52388
26 Март