Тошкентнинг яна бир кўчаси вақтинча ёпилади
Жамият
−
13 Апрель
4539Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Туркқўрғон кўчасининг бир қисми ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 апрель кунидан 25 апрель кунига қадар Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан доимий таъминлаш мақсадида Кичик ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб Туркқўрғон кўчаси кесишмасидан Хуршида кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида 35 кВли юқори кучланишли ерости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Шу сабабли, Туркқўрғон кўчасининг ушбу қисмида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. Ҳаракат ҳар икки йўналишда йўлнинг битта томони орқали амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 13 апрель кунидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасидаги Олимпия шаҳарчаси ҳудуди атрофи деярли беш ойга ёпилади.
LiveБарчаси