Тошкентдаги кўчанинг бир қисми 20 кунга ёпилади

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги Авиасозлар кўчасининг бир қисми иссиқ сув қувурлари таъмирланиши ва алмаштирилиши сабаб 20 кунга ёпилади. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” иссиқлик таъминоти оператори хабар берди.

Операторнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 11 июль санаси соат 8:00 дан 31 июль соат 6:00 гача Яшнобод тумани Авиасозлар кўчасида магистраль иссиқ сув қувурларини алмаштириш ишлари олиб борилади. Ишлар давомида хавфсизликни таъминлаш мақсадида мазкур ҳудуднинг тегишли қисми автотранспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади. 

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишлари сўралган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 13 июль соат 06:00 га қадар Мустақиллик шоҳ кўчаси бўйлаб, Мирзо Улуғбек кўчаси кесишмасидан Оққўрғон кўчасигача йўналишидаги қатнов қисми транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг