Тошкентдаги қоғоз цехида ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
22 Август 4573 1 дақиқа
Бугун, 22 август куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган қоғозни қайта ишлаш цехи ҳудудида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 13:29 да Тошкент шаҳар ФВБга Янгиҳаёт тумани “Чортоқ” МФЙ Райҳон кўчасида жойлашган қоғозни қайта ишлаш цехи ҳудудида очиқ майдонда қоғоз чиқиндилари ва қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида хабар тушган.
Хабарга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 13:33 да етиб бориб, соат 13:52 да ёнғин ўраб олинган ҳамда соат 14:16 да ўчирилган. Ёнғинга Тошкент шаҳар ФВБдан 8 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган хўжалик моллари дўконида ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди. Ҳодиса оқибатида дўконнинг том ва ички қисмида тахминан 70 квадрат метр майдон ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар бўлмаган.