Тошкентдаги “газ заправка”лар фаолияти қайта тикланди (рўйхат)

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 2 февралидан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланиши маълум қилинган эди. Тошкент шаҳридаги “газ заправка”лар ҳам босқичма-босқич қайта иш бошлади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 3 февраль ҳолатига кўра, пойтахтда 35 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ) фаолияти қайта тикланди.

“АГТКШлар фаолиятидаги вақт чекловлари газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгартириб борилади”, дейилади хабарда.

Қуйида Тошкент шаҳридаги фаолияти қайта тикланган “газ заправка”лар рўйхати илова қилинади:

Эслатиб ўтамиз, бугун, 3 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Намангандаги тадбиркорлар билан учрашуви давомида бир ҳафта ичида газ қуйиш шохобчаларига кунлик газ миқдори 1 миллион куб метрдан 5 миллионга етказилиши маълум қилинган эди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент газ заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг