Эртадан “газ заправка”лар фаолияти тикланади

Жамият

image

Жорий йилнинг 2 февралидан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

“Газ қувурларида босимнинг меъёрга келиши натижасида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан бир маромда таъминлаш имкони яратилмоқда. Шу сабабли эртадан бошлаб маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган рўйхат асосида АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади”, дейилади вазирлик хабарида.

Таъкидланишича, АГТКШларнинг фаолият юритиш вақти ҳудудлар шароитидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган тарзда амалга оширилади.

Шунингдек, АГТКШлар фаолиятидаги вақт чекловлари газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгартириб борилади.

Эслатиб ўтамиз, айрим автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолияти жорий йилнинг 30 январидан бошлаб қайта тикланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг