Бир ҳафтада “газ заправка”лардаги кунлик газ 5 бараварга кўпайтирилади
Жамият
−
03 Февраль 2023
9043Бугун, 3 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳри Баркамол авлод маҳалласида тадбиркорлар билан мулоқот қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, саноат ва хизмат кўрсатишни тиклаш учун республика бўйича кунига 80 миллион куб метр газ ва 126 миллион киловатт соат электр етказиб берилади (ҳозир – 70 миллион куб метр газ ва 120 миллион киловатт соат электр берилмоқда). Бир ҳафта ичида газ қуйиш шохобчаларига кунлик 5 миллион куб метр газ етказиб берилади (ҳозир – 1 миллион куб метр).
“Бу борада яна бир масала – Андижон ва Фарғонада бўлган учрашувларда кўплаб тадбиркорлар электр ишлаб чиқаришни ўзи йўлга қўйишга, кичик қуёш станцияларни ва микроГЭСлар қуришга тайёрлигини билдирди. Бундай ташаббуси бор Наманган тадбиркорларини ҳам, албатта, қўллаб-қувватлаймиз”, деди Президент.
Қурилиш ва қурилиш материаллари тармоқларини тезроқ тиклаш учун, давлат инвестиция дастуридан 3 триллион сўмлик молиялаштириш шу ҳафтадан очилиши маълум қилинди.
Хусусан, Наманганда инфратузилмани яхшилашга бу йил 1,3 триллион сўм йўналтирилади.